Jarima турарғоҳларининг ягона платформаси

Камера машинани навбатга қўяди, ЙҲХХ чиқишга рухсат беради, банк гаровни сотади. Турарғоҳ, инспектор ва банк битта машина картасида ишлайди.

Давлат рақамини киритинг: турарғоҳ, муддат ва тўлов суммасини кўрсатамиз

  • 3турарғоҳ уланган
  • 3вилоят
  • 1сотувдаги машина
  • 0/6камера алоқада
Кадр камеры въезда: распознан номер 01 A 123 BC
Device No.: 88  Lane No.: 01  Capture Time: 2026-09-24 19:43:27  Plate Number: 01A123BC  Direction: forward
01 A 123 BC · 98%
ANPR · SUVMPV · 1280×720Кириш → Қабул

Рақамни танийдиган камера рақам ва суратни юборади. Машина турарғоҳнинг қабул навбатида пайдо бўлади.

Сотувдаги машиналар

Банклар жарима турарғоҳларидан сотаётган гаров машиналари. Банк билан боғланинг, кўрик турарғоҳда.

1сотувда

Кўрсатилди 1 / 1. Витринада машина рақамлари қисман яширилган.

Бу қандай ишлайди

Битта машина картаси тўрт постдан ўтади. Ҳар бирида ўз роли ва ўз масъулияти.

  1. 1

    Кириш

    Рақамни танийдиган камера рақам ва суратни юборади. Машина турарғоҳнинг қабул навбатида пайдо бўлади.

  2. 2

    Қабул

    Оператор сабабни кўрсатади: ЙҲХХ, банк, МИБ ёки бошқа, тарифни танлайди. Вақт ва сумма кириш пайтидан ҳисобланади.

  3. 3

    Текширувлар

    Чиқиш сўровини Тошкент ва вилоят ЙҲХХ текширади. Рад этилса, машина сабаб билан сақловга қайтади.

  4. 4

    Чиқиш

    Машинани ким олиб кеца, турарғоҳ учун ўша тўлайди. Чиқишдаги камера фақат рухсат берилган машинани чиқаради.

Ичида нима бор

Hikvision камералари

ISAPI орқали рақам танийдиган камералар билан ишлайди: рақам, сурат ва машина тури ўзи келади.

Ўз тарифларингиз

Соатбай, суткабай ёки кириш учун; енгил, юк, автобус, фура ва мотоцикл учун алоҳида.

Икки текширув

Тошкент ва вилоят ЙҲХХ чиқишга рухсат беради, рад этиш сабаби тарихда қолади.

Банк кабинети

Ўз машиналари, йиғилган сумма, витринадан сотиш, харидорлар сўровлари.

Ҳаммаси журналда

Камеранинг ҳар бир ҳодисаси ва ходимнинг ҳар бир ҳаракати вақт ва сурат билан ёзилган.

Маълумотлар Ўзбекистонда

Серверлар мамлакатда, роллар бўйича кириш, камера калитлари ва танлашга лимитлар.

Саволлар

Платформа машина сотадими?

Йўқ. Машинани банк сотади, пулни банк олади. Биз эълонни кўрсатамиз ва банк телефонини берамиз.

Сотувда турарғоҳ учун ким тўлайди?

Машинани ким олиб кеца, ўша тўлайди: харидор, банк ёки эгаси. Оператор олинган суммани киритади.

Махсус камера керакми?

Рақамни танийдиган Hikvision камералари мос келади: улар ҳодисаларни турарғоҳ манзилига юборади. Камерасиз оператор қўлда қабул қилади.

Уланиш қанча вақт олади?

Бир кун: турарғоҳни очамиз, камера учун калит ва операторларга логинлар берамиз, тарифларни созлаймиз.

Уланиш

Контактларингизни қолдиринг, биз қўнг‘ироқ қиламиз, тизимни кўрсатамиз ва турарғоҳ ёки банкингизни улаймиз.